<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Гуноҳлар менга ҳеч ғов бўлолмагай</title>
<lyrics>[V1]
 // Гуноҳлар менга ҳеч ғов бўлолмагай
 Фосиқлар йўлимни тўсолмагайлар //
 Қўлимдан Каломимни ололмагайлар
 Бағри кенг Масиҳнинг умматидурман
 Худонинг танланган фарзандидурман

[V2]
 // Нур келиб оламга шодликка тўлди
 Гуноҳлар ювилди қувонч кўп бўлди //
 Инсонлар Муқаддас Руҳга тўлди
 Бағри кенг Масиҳнинг умматидурмиз
 Худонинг танланган фарзандидурмиз

[V3]
 Худованд эшикни тақиллатмоқда
 Оч, дўстим, кечикма, вақт ғаниматдир
 Тез шошил Масиҳни сен куйламоққа
 Бағри кенг Масиҳнинг умматидурмиз
 Худонинг танланган фарзандларимиз
 // Худонинг энг суйган фарзандларимиз //</lyrics>
<aka>Масиҳ фарзандиман</aka>
</song>